Жамоамиз бугун БААдаги биринчи хориж йиғинини якунлади. Охирги назорат баҳсида Харьковнинг "Металлист" клуби билан майдонга тушиб, 0:1 ҳисобида мағлубиятга учрадик.
Тенг курашлар остида кечган учрашув тақдирини киритилган ягона тўп ҳал қилди. Афсуски, ўша гол бизнинг дарвозамизга киритилди. Шундай қилиб, "Пахтакор" БААда икки ҳафта давомида машғулотлар ўтказди. Тўрт назорат ўйинида майдонга тушган Равшан Ҳайдаров шогирдлари 2ғалаба ва 2 мағлубият қайд этишди. Энди Туркия йиғинига қадар Тошкент ва Қибрайда янги мавсумга тайёргарлик давом эттирилади.